So'z guharining ilohiy sadosi(birinchi suhbat)
So'z guhari

БИРИНЧИ СУҲБАТ


"Низомул миллати ваддин Алишер (Жомий баҳоси) Навоий шеъриятининг илоҳий моҳияти ҳакида". 


Жаҳонда тенги йўқ сўз (шеър) санъаткорининг мўъжизакор байтлари, том маънода сирли-сеҳрли бир дунё, ажаб руҳий хилқат эканлиги (бу хусусиятни ҳазратнинг ўзлари фахрия усулида неча бор эътироф этган) қачон, қай шаклда бўлмасин, имконият даражасида ҳаққоний талқин этилмоғига муносиб баҳоланмоғи лозим... Мана, илоҳиёна мазмунда битилган, махсус қудсий талқинни тақозо этадиган икки шоҳбайт:


Навоий, сеҳр эмас, гўё "Каломуллоҳ" асосидур, Бу муъжизларки, зоҳир ўлди килки нуктапошингда...

Бўлмаса эъжоз мақомида назм, Бўлмас эди Тангри каломида назм...


Биринчи байтдан бир бирини тўлдирувчи икки маънони англашимиз мумкин: 

1. Сенинг чиндан-да мўъжиза кўрсатишга қодир каломинг шунчалар теран ва рангин, нозик ва сирли, сеҳрли маъно - пуктадонликлар ярата олдики, бунинг далолати: зоҳиран, қандай мазмунда бўлмасин, барча байтларинг моҳиятида "Каломуллох" рухига, унинг асосларига риоя қилинганига ҳеч шубҳа йўк,

2. Эй Навоий, сенинг шеърларинг қанчалар ҳайратбахш, жозибадор бўлмасин, улар қандайдир сехр-афсун самари эмас, балки "Каломуллох" оятлари илоҳий мўъжизалар сифатида ғойибона нозил бўлгани каби, сенинг соҳир байтларинг ҳам инсон тафаккури ва шуури меъёрларига сиғдириб бўлмас, ақлни ҳайратга солувчи рухий ҳолатлар, илоҳий жараёнлар маҳсули бўлса не ажаб!..


Иккинчи шоҳбайт ҳам ўша анъанавий мажозлар оркали, ғайри-шуурий тафаккур усулида яратилган: ҳамоно, шеърият (том маънода теран, илоҳий шеърият!) сеҳрли хилқат, моҳиятан фавкулодда гаройиб бир ходиса, рухий ҳолатлар, жараёнлар маҳсули экан, бунинг ўз ҳикмати бор: илло, Куръон оятлари (уларнинг аксарияти)... фасоҳат конунлари, илми балоға, илми бадеъ, аруз меъёрларига монанд нозил бўлган бўлса не ажаб!..


Бунинг мўътабар илмий далили сифатида "Муҳокаматул-лугатайн" рисоласидан иқтибос келтириш жойиздир: "Андогки, ҳақ субхонаҳу ва таолонинг Каломи мажидида кўп ерда назм вокеъ бўлубтурки, аруз кавоиди (қоидалари) била ростдур... Ва расули саллолоху алайхи васаллам аҳодиси (ҳадислари)да ҳам догибу тариқ тушубтур..." Демак, иккинчи шоҳбайтдан хам шеърият руҳидаги илоҳий ибтидо англашиладики, бу бизни беихтиёр ўйга толдиради...


Бошқа бир мисолни "Ҳайратул-аброр"нинг иймон шартларини шарҳлаган махсус мукаддимасидан келтириш мумкин. Боб сарлавҳасида қайд этилган "Ал-ийману аманту биллаҳи" ("Аманту") сурасидан иймоннинг олти шартидан учтасини мухтасар шархлаб ўтамиз: "... ва малоикатиҳи ва кутубиҳи ва расулиҳи...", яъни назаргоҳдан пинҳон малоика-фаришталар (ва рухлар) дунёсига иймон келтирмок, муқаддас китобларга иймон келтирмоқ; пайғамбарларга (Куръонда зикр этилганларига) иймон келтирмоқ... Шу тарика, биз мана эндигина очиқ эътироф ва зикр этиш ҳуқуқига, чинакам маърифат олиш имкониятига эга бўлганимиз ғайб олами, унинг ўзгача қонунлари, сир-синоати, сўнгра раббоний билимлар мажмуи-илоҳий китоблар, уларга ёзилган шархлар, талқинлар ва ниҳоят, турли эътиқоду маслак-матлабларнинг байналмилал миқёсларда жаҳон тан олган раҳнамолари набиуллоҳ сиймолар ҳакидаги бокий хақиқатлар хар бир комилу солим (соғлом) инсон учун мукаррам ва муқаддас эканлиги уқтириладики, бу лавҳа Навоийнинг сўз ва тафаккур даҳосини, унинг илмий-фалсафий, бадиий теранликларини "англаш"дек янги давр тақозоси, Истиклолият тамойиллари билан руҳан якин, ҳамоҳангдир...


Яна бир ёркин тамсил-байт. Бу иймоннинг иккинчи шарти ғайб олами тимсоллари буюк сўз санъаткори қалами-ла, бадиий санъатлардан ифрот ваҳусни таълил (фавкулодда муболаға ва имконга сиғмас сабаб) усуллари орқали зийнатланган камёб шоҳбайт-лардан бири ва унинг мухтасар шарҳи: 


Навоийнинг фигон ўти куйдирди жаҳон аҳлини, Малойлик хайлини ул ўтлуг фигондин асрагил, ё Раб!...


Алишер Навоий ижодиётидан, айникса, икки тенгсиз бадиият комуси: "Хазойинул-маъоний" куллиёти ва маснавиёти ("Хамса" на "Лисонут тайр" достонлари)дан, майли, умумий тарзда бўлсин, бохабару мутаассир, хуштаъб мухиб, маъруф ва зариф китобхон (бундай сифат ва салоҳиятсиз Навоийни биламан, дейишни ўзи абас!)... шоирнинг лирик қаҳрамони, унинг умумлашма образи тимсоли мужассами ҳакида қанчалик тасаввур қилар экан? (Магриб шеъриятининг даҳоларидан бири, файласуф шоир Гёте лирик кахрамон тимсолига ҳайратомуз аниқ, мухтасар таъриф берган: бу шоир шахсияти билан "коллектив даҳо"нинг хос йўғурмасидан иборат умумлашма тимсоли мужассам... "Шеърият ва ҳақиқат" рисоласидан). Мутафаккир ва тенгсиз мураббий, поклар ичра пок валиуллоҳ шоир Навоийнинг лирик қаҳрамони улуг Гёте тасаввур килган лирик қаҳрамон билан муштарак ва айни чоғда яна бошка кўпгина жиҳатлари билан ажралиб турса не ажаб?..


Мана бизнинг бир кадар умумий ва нисбий тавсифимиз фавқулодда шавку рағбат ва ҳайрат волийси; фасоҳат мулкининг султони; санъаткор шоир; заковат ва маърифатда орифи жаҳон мутафаккир; "умри азиз"га шайдою вола, ҳаёт "чашмазори"нинг хамиша маъмур, айни чоғда ҳушёр соқийси ринд: дарду хасратлари ёруг дунёга сигмас армонли ошиқ; "икки жаҳон" мулкидан мосуво, жаҳонгашта сойир-қаландар; фазлу камол ичра нодири даврон, фариштасифат вали зот, эл-улус гами, нафьи, амнияти (тинч-омонлиги), юрт маъмурлиги (ободонлиги) посбони, назири йўк адолатпаноҳ ва ҳақиқатпеша, "тaнгри эҳсони", умр неъмати хакки, ҳалсиз шукронаю сабр, "тавбаи комил", саною муножот сохиби хақидадир. 

Ана энди юқоридаги шоҳбайт шарҳига ўтсак бўлади. Ва баралла айта оламизки, ўша умумлашма тимсол образ, унинг энг мухим ва мумтоз сифоти (сифат аломатлари) мажмуи: ошиқ, шоир. валий, ориф, сархалка-мураббий, ниҳоят, энг одил ҳакам ва ҳакикатпаноҳ сиймо зотикиром, яъни Навоий қаҳрамонининг фигов ўли (ё "ўтлуг фигони") шунчалар самовий шиддат кучига, баайни тўхтатиб, тўсиб, ихоталаб, кайтариб бўлмас талотум тўлқинига, бесмон ёлкин, аёв билмас боскин окимига айлангуси, бундай фо жез окибат бугун "жахон ахли"ни куйдириб, кунпая-кун эттусидир... Бироқ кавнайн (икки жаҳон) маъноларида мушоҳада юритувчи Навоийнинг қаҳрамони учун бу ҳали фожианинг интиҳо нуқтаси эмас. Асло! Унинг "икки жаҳон" (ҳам моддий борлиқ назаргоҳ, ҳам ғайб олами)нинг дардларидан, сир-асроридан воқиф валиуллоҳ зот вужуди ва руҳиятига туташган, асли бу фоний дунё ғам-андуҳлари, армонлари боис аланга олган "фиғон ўти" фақат боқий дунё самовотнинг етти (ё тўққиз) буржи узра эркин-эмин кезиб, барча неъматлар, мавжудоту мўъжизот бунёдкори - Холику Қодир Аллоҳ ҳақига ҳамду сано ва салавотда бўлган дахлсиз "малоик хайли"га бирор зиён, шикаст етказмасин, илоҳим!.. Билъакс, мислсиз даҳшат, ниҳоясиз ваҳшат юз бериши мумкин... Эътибор беринг-а: Навоий қаҳрамонининг "ўтлуғ фиғони" нечоғлик миқёсга эга бўлса, унинг "... асрағил, ё раб!.." нолавор илтижо сўзларида шунчалар пурдард маънолар тажассум этади!.. Мумтоз ифрот, хусни таълил санъатлари воситасида мутафаккир шоир даҳосининг намоён бўлиш тарзи, ҳолати, даражаси, кўлами бизни ҳайратта солади, ўйга толдиради...

Tavsiya etiladi
Intiho so‘z
Intiho so‘z

Mir Alisher Navoiyning shohbaytlari. Azal va abadning o‘z...

21-maqolat
“Izining tufrogʻidek...”

Klassik she’riyatimizdagi xokipoylik, xoksorlik, haqirlik...

20-maqolat
“O‘zgacha hol” bayoni

Hol – dunyaviy-majoziy va tasavvufona-ilohiy she’riyatnin...